Подборка: OZODLIK, 05 мар 2019

Тошкентда уриб ўлдирилган ўқувчи ҳимоясига акция ўтказилди

Ozodlik radiosi muxbiri
0:31
12 КОММЕНТАРИЕВ
Машхурбек Рузиматович
Машхурбек Рузиматович
z
Ozodlik radiosi muxbiri
Ozodlik radiosi muxbiri
Тошкентдаги Бобур паркида шу йилнинг майида шаҳар тиббиёт коллежида аёвсиз калтакланган 17 яшар Жасур Иброҳимовнинг ҳимоясига акция бўлиб ўтди. Ўқувчи ҳодисадан қарийб бир ой ўтиб, шифохонада вафот этди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса юзасидан бир кишига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини билдирди.4 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 12дан сўнг Тошкентнинг Бобур номидаги паркида Жасур Иброҳимовнинг ўлими тергов қилинишини талаб қилган юзлаб одам йиғилди.Акцияга йиғилганлар жиноятни содир этганларга жазо талаб қилиб, Иброҳимовлар оиласи ёзган Очиқ хат остига имзо чекди.Gazeta.uz сайти йиғилганлар билан Тошкент шаҳар ИИББнинг Тергов бошқармаси бошлиғи Дониёр Тошхўжаев учрашгани ва жиноятчиларнинг жазоланишини ваъда қилганини хабар қилди. Нашр хабарига кўра, петицияни 400дан ортиқ одам имзолаган.Акцияда иштирок этган тошкентлик ёш йигитнинг, исмини айтмаслик шарти билан, Озодликка билдиришича, "йиғилганлар бир-бир петицияни имзолаб бўлгач, воқеани кузатиб турган ички ишлар ходимлари имзо тўплаган ташкилотчи аёлнинг қўлидаги ҳамма қоғозларни куч билан тортиб олиб, кетган".Озодликка акция ташкилотчиси билан телефонда боғланди, аммо ҳозирча маълумот олишга муваффақ бўлмади.
Ozodlik radiosi muxbiri
Ozodlik radiosi muxbiri
17 яшар Жасурбек Иброҳимов 3 май куни Ташкентдаги П.Ф. Боровский номидаги Тиббиёт коллежи ёнида калтакланган. Ҳодисадан сўнг у шифохонада 5 бора жарроҳлик амалиётдан ўтди, аммо 1 июнь куни вафот этди.Бу жиноят адолатли тергов қилиниши сўралган акциянинг 4 июнь куни бўлиб ўтиши ҳақидаги хабар бир кун аввал ижтимоий тармоқларда эълон қилинди ва бир сутка ичида 10 мингдан ортиқ фойдаланувчи бу хабарни улашди.Акция гувоҳлари ҳам Бобур паркида, кутилмаганда, юзлаб одам йиғилгани ва петицияни имзолаганини ижтимоий тармоқлар орқали хабар қилди.Бу акция ҳақида Ўзбекистондан туриб хабар ёзувчи қатор ахборот сайтлари ҳам хабар қилди.
Ozodlik radiosi muxbiri
Ozodlik radiosi muxbiri
Тошкент шаҳар ИИББ эса 4 июнь куни тиббиёт коллежидаги бу жиноят иши назоратга олингани, айни коллежнинг бир ўқувчисига нисбатан очилган жиноят иши бўйича тергов олиб борилаётганини хабар қилди."2017 йил 03 май куни тахминан соат 14:00 ларда Яшнобод тумани ҳудудидаги 145-мактаб олдида Жасурбек Махамад ўғли Ибрагимовга нисбатан оғир тан жароҳатлари етказилганлиги ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан 1999 йилда туғилган Исломбек Абдужамилович Тулагановга нисбатан мавжуд бўлган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.Жасурнинг яқинлари эса бу жиноятни содир этганлар сони 6 киши бўлганини иддао қилиб, уларнинг ҳаммаси жазога тортилишини талаб қилмоқда. Оила шу талаб билан Ўзбекистон президентига Очиқ хат йўллади ва Интернет тармоғида петиция эълон қилди. Ушбу петицияни 1 сутка ичида 10 мингдан ортиқ одам имзолади.
Ozodlik radiosi muxbiri
Ozodlik radiosi muxbiri
Жасур Иброҳимовнинг калтаклаб ўлдирилиши ижтимоий тармоқларда жиддий баҳслар уйғотди.Facebook, Twitter каби тармоқларда акцияда иштирок этганлар фотосуратлар ва видеоларни тарқатмоқда, жамоатчиликни бу жиноятнинг адолатли тергови талаб қилинган петицияни имзолашга чорламоқда.4.06.2017 Ташкент, парк им.Бабура (Парк дружбы): На сборе подписей, по делу Жасурбека Ибрагимова. pic.twitter.com/z68VTNVWGA— Khikmat Pulatov️ (@hikmatullau) June 4, 2017Петицияга тиркалган Очиқ хатда оила ҳодиса куни Жасурни ўта оғир калтаклар зарбидан қонга кўмилган ҳолатда уйидан топганини ёзган:"Ўша куни оқшом соат 17-18 орасида Жасур телфон қилди... Ўғлим букилган ҳолатда ерда ётган эди. Бошини ўгириб, юзини кўрганимизда даҳшатга тушдик. бурни, оғзидан қуюқ қон оқаётган эди. Бели жароҳатларга тўла, икки тиззаси ҳам синган, пешонаси тўлиқ синган эди", дейилади президентга йўлланган очиқ мактубда.Аммо, онасининг номидан эълон қилинган мактубда Жасурнинг ота-онасининг исми-фамилияси келтирилмаган. Шундан сўнг оиласи уни шифохонага олиб борган ва шифокорлар боланинг "бир неча киши томонидан аёвсиз калтакланганини тасдиқлаган".Бешта жарроҳлик амалиёти ўтказилганига қарамай, Жасур Иброҳимов 1 июнь куни оламдан ўтди. Эндиликда оиласи уни уриб ўлдирганларнинг барчаси жазога тортилишини талаб қилмоқда.Оиланинг иддаосича, бу жиноятни содир этган "6 нафар ўқувчининг кимлиги тиббиёт коллежи маъмурияти, ИИБга яхши маълум, аммо уларга ҳеч қандай чора кўрилмаётир".(Озодлик Жасур Иброҳимовнинг оиласи Очиқ мактубда келтирган телефон рақамига бир неча бор қўнғироқ қилди, аммо ҳозирча жавоб олишга муваффақ бўлмади.)Озодлик ҳодиса тафсилотларини ўрганишда давом этмоқда, янгиликларни сайтимизда кузатинг!
Светлана Юсупова
Светлана Юсупова
Жуда ёмон иш бупди.....оиласига сабр тилаймиз.......ярамаслар....шунакаям уришадими...хайвонлар.....
K u y d i r g i 😂😂😂
K u y d i r g i 😂😂😂
NOMARDLAR HAMMASI SHUGULLANGAN BOLLARAKAN
САБРАН ЙА НАФСИ
САБРАН ЙА НАФСИ
.6тани номидан 1таси буйнига олиб кириб кетади адасини эркатойлари колоради
🇦 🇭 🇦 🇩 🇯 🇴 🇳
🇦 🇭 🇦 🇩 🇯 🇴 🇳
. .
XIZR RAIS
XIZR RAIS
/
🔜VAQT🔛SABR🔙 💝ETIBOR💝
🔜VAQT🔛SABR🔙 💝ETIBOR💝
.
Озорник )))))
Озорник )))))
Оиласига Аллоҳ чиройли сабр берсин
Раскадровка
Тошкентда уриб ўлдирилган ўқувчи ҳимоясига акция ўтказилди
Видео: Тошкентда уриб ўлдирилган ўқувчи ҳимоясига акция ўтказилди
Видео: Тошкентда уриб ўлдирилган ўқувчи ҳимоясига акция ўтказилди
Видео: Тошкентда уриб ўлдирилган ўқувчи ҳимоясига акция ўтказилди
Видео: Тошкентда уриб ўлдирилган ўқувчи ҳимоясига акция ўтказилди
Видео: Тошкентда уриб ўлдирилган ўқувчи ҳимоясига акция ўтказилди
Видео: Тошкентда уриб ўлдирилган ўқувчи ҳимоясига акция ўтказилди
Видео: Тошкентда уриб ўлдирилган ўқувчи ҳимоясига акция ўтказилди
Видео: Тошкентда уриб ўлдирилган ўқувчи ҳимоясига акция ўтказилди
Видео: Тошкентда уриб ўлдирилган ўқувчи ҳимоясига акция ўтказилди
Видео: Тошкентда уриб ўлдирилган ўқувчи ҳимоясига акция ўтказилди